Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Отабек Нарзуллаев: «Бир очко учун бўлса ҳам майдонга чиққандик. Омадимиз келиб ютиб кетдик»

Отабек Нарзуллаев: «Бир очко учун бўлса ҳам майдонга чиққандик. Омадимиз келиб ютиб кетдик»

Суперлига 28-туридан ўрин олган "Насаф" — "Машъал" (1:2) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— Қийин ўйин бўлишини билардик. "Насаф" кучли жамоа ва буни ҳамма билади. "Насаф" чемпионликни сақлаб қолиш йўлида ҳаракат қиляпти. Ўз ўрнида бизга ҳам очко керак, чунки Суперлигада қолиш учун кураш олиб боряпмиз. Биз учун ҳар бир ўйиндаги очко муҳим. Бугун қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик. Ушбу ютуқ билан барча муборакликларни табриклайман.

— Интервьюларингиз бирида Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлайман дегандингиз. Лекин бугунги ғалаба ўша гапга тўсиқ бўлгандек.
— Ҳар бир Қашқадарё аҳли чемпионлик шу ерда қолишини хоҳлайди. Ҳозир ҳам шу фикримда қоламан. Фарғоналик мухлис ёки мураббийдан сўрасангиз, улар чемпионлик Фарғонага келсин дейди. Бу футболда нормал ҳолат. Менинг гапларимни журналистлар қандай талқин қилган билмайман. Мен "Насаф" ўз кучи билан чемпионликни сақлаб қолсин деганман. Лекин бу бошқалар ёрдам берсин маъносини бермайди. Футболда ҳаммамизнинг ўз ишимиз бор.

— "Машъал" жамоасининг охирги 4-5 ўйиндаги таркибини оладиган бўлсак, бугун ноодатий таркиб майдонга тушди. Асосий футболчиларга дам бериб, ёшларни майдонга туширдингиз. Бу эса ғалабага олиб келди. Бу стратегия машғулотлар пайтида шаклландими?
— Биринчи таймда мувозанатни сақлаб иккинчи таймда агрессив ҳужумга чиқишимиз керак эди. "Насаф" ўз майдонида тўп тепишини ҳисобга олиб, қарши ҳужум тактикасини белгиладик. Бугун пайти экан ёшларга имкон бердик. Футболда алмаштириб бўлмас ўйинчи йўқ, ким тайёр бўлса шу ўйнайди.

— Умар Аминовнинг ҳаракатлари ҳақида?
— Умар креатив футболчи. У керакли пайтда тўпни ўзида сақлаб, жамоадошларига вақтида узатди.

— Воҳа дербиси тарихидаги энг қаттиқ ўйин бугун бўлдими?
— Бош мураббий сифатида мен учун шундай бўлди.

— Миллий терма жамоамизга янги мураббий тайинланди. Фабио Каннаваро кўп стадионларга бориб ўйинларни кузатяпти. Каннаваро стадионларга боришни бошлаганидан бери аутсайдерлар ҳам анча жонланиб қолди ва қуйи ўриндагилар очко йиғишни бошлади. Бош мураббийнинг стадионларга бориши футболчиларга қўшимча мотивация беряптими?
— Кимдир ўзини кўрсата олмай турган бўлиши мумкин ва терма жамоа бош мураббийи келса бу ҳам унга қўшимча руҳият беради. Ҳамманинг терма жамоада ўйнагиси келади. Масалан, менинг ҳам орзум терма жамоада ишлаш десам бўлади. Бош мураббийнинг ўйинларга бориши қаердадир фойдага ишласа, қаердадир зарарга ишлайди. Масалан, уйда "Хоразм" билан ўйнаганимизда ютқазиб қўйдик.

— Бугунги ғалаба режангиз асосида қўлга киритилдими ёки тасодифми?

— Буни тасодиф демаган бўлардим. Биз иккинчи жамоа бўлиб ўйнашимизни билардик. "Насаф"ни ҳурмат қилган ҳолда бир очко учун бўлса ҳам майдонга чиққандик. Омадимиз келиб ютиб кетдик.

Манба: https://t.me/Mashal_uzbekistan

Киритилди: 09.11.2025 00:07. Ўқилди: 691 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ