Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Чарм тўп» шайдоси Ўктам Узоқов нима дейди?

«Чарм тўп» шайдоси Ўктам Узоқов нима дейди?

Футболни миллионлар ўйини деб бежизга таъриф ва тавсиф этмаймиз. Унга  ошно тутинган мухлис доимо ишқибозлик деб номланган бедаво дард билан яшайди.

Суҳбатдошимиз «Насаф» ПФК «ФАН» клуби аъзоси Ўктам Узоқов ҳам бир неча йилдирки, мухлислик мактаби пиллапояларидан дадил одимлаб келаяпти.

- Футболга қизиқишингиз қандай бўлган?

- Падари бузрукворим ҳам «чарм тўп» шайдоси. «Спартак» (Москва) ўйинларининг ашаддий ишқибози. «Ўғлим, ўйнасанг мана булардек комбинацион усул кўрсат», - деб мени ҳам катта футбол бўсағасига бошлаган отажоним бўлади.

- «Насаф»га бўлган мухлислик дамларини қандай эслайсиз?

- Ўтган асрнинг 80-йиллари Қарши шаҳар футболи «Геолог», «Қаршистрой», «Динамо-Насаф» номлари билан фаолият юритди. Мустақиллик йилларида жамоамиз биринчи лигада қатнашди. 1997 йилда «Насаф»ни олий лигада тўп суриши билан футбол фидоийси Озод Пармонов ташаббускорлигида хайрли ишлар амалга оширилди. Илк бор норасмий тарзда «ФАН» клуб ташкил этиб, ўз ҳисобимиздан маблағ тўпладик. Байроқ, баннерлар тайёрладик. 2000 йилга келиб, «Насаф» ПФК вице-президенти Норқул Даминов (охирати обод бўлсин) кўмагида «ФАН» клубга асос солдик. Бу мамлакатимиздаги илк ишқибозлар клуби десам хато бўлмайди.

- «Насаф» билан боғлиқ ширин хотиралар ҳақида нималарни қўшимча қиласиз?

- Эҳ-ҳэ, буни санаб адоғига етолмайман. Илк бор «Насаф»ни бронза медаль олгани, шундан сўнг тўққиз марта 3-ўрин соҳиби бўлгани, уч бор вице-чемпионликка эришганлиги-ю, суперкубокка эга чиқиши, икки марта Ўзбекистон кубоги ўйинларидаги ғалабани айтмайсизми. Ёхуд 2011 йил ОФК кубогидаги зафарли одим бир умр хотирамизда...

- Шодлик билан аламли дамлар ёнма-ён юради де­йишади.

- Албатта, футболда ҳам ҳамма вақт ғалабали онлар бўлмайди. Бир йил «Андижон»га ютқазганимизда клубимиз аъзолари зўрға ўзимга келтириб олишган. Йиғлаганимдан кўзларим қизариб, шишиб кетган экан. 2021 йилда ОФК кубогининг финалидаги мағлубият ҳам сочимни оқартириб, ҳатто қошимга ҳам таъсир этди.

- Футбол туфайли дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгансиз. Шу тарихий лаҳзаларни қандай эслайсиз?

- Айни долзарб дамларни ёдга солдингиз. Абдураҳмон Фозилов зукко, билимдон, маданиятли мухлис ҳамда етакчи. «Насаф» билан Ҳиндистон, Қувайт, Саудия Арабистони, Баҳрайнда бўлган бўлсам, Ўзбекистон миллий терма жамоасини қўллаб қувватлаш учун Миср, Австралия, Хитой, Қатар, БАА давлатларига сафар уюштирганмиз. «Ўзбекистон» номини баралла, жўр овозда такрорлаб, ғалабали дақиқаларга шерик бўлганлигимдан бахтиёрман. Бу билан хорижлик ҳамкасбларимиздан ишқибозлик бўйича асло кам эмаслигимизни намойиш этганмиз.

- Яқинда Рўзиқул Бердиев айрим мухлисларни хоинликда айблади. Бунга муносабатингиз?

- Ушбу воқеани бизни «ФАН» клуби аъзолари эмас, бошқа секторда ўтирган ишқибозлар содир этишган. Албатта, ножўя хатти-ҳаракат эътиборсиз қолмайди. Марказий стадионда видеокамералар орқали барча вазият кўриниб туради. Бу бўйича биз ҳам ўзимизга тегишли хулосаларни чиқариб олдик. Ҳақиқий мухлис севимли жамоасига ҳамма вақт содиқ бўлиш керак. Шунинг ўзи мухлислик маданиятининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси

Киритилди: 07.10.2022 23:29. Ўқилди: 1741 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ