Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Славче Войнески: "Ўйин суръатида иккала жамоада ҳам чарчоқ сезилди"

Славче Войнески: "Ўйин суръатида иккала жамоада ҳам чарчоқ сезилди"

"Насаф" билан Қаршидаги беллашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи ўйин хусусида фикрларини билдирди.

- Ассалому алайкум. Яхши ўйин бўлди. Қандайдир мусобақадаги финал учун рақиб танлаш имконим бўлса, «Насаф»ни танлардим. Чунки улар доим ҳақиқий футбол ўйнайди. Мана шундай ўйинлар Суперлига даражасини оширади. Ҳакамлик ҳам юқори савияда бўлди.

Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, голли вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлим бошида эса қийинчиликларга учрадик. Дастлабки 20 дақиқада ўз ўйинимизни қуриб олишда қийналдик. Кейинроқ бир нечта вазиятлар яратдик. Бу қадар катта ўйинларда 4-5та вазият етарли бўлиши керак. Акс ҳолда, ғалабага эриша олмаймиз.

Иккала жамоа ҳам ОЧЛдан қайтишганди. Йўл, қийин ўйинлар, иқлимга мослашиш анча қийин кечди. Шу жиҳатдан иккала тарафда ҳам чарчоқ аломатлари сезилди. Бу ўйин янада юқорироқ суръат ва кескинликда ўтиши мумкин эди деб ўйлайман.

Рақибнинг прессинги иккинчи бўлимда жуда ҳам юқори эди. Бундай ўйинларда орқа чизиқда пас бериш жуда қийин. Аммо мана шундай ҳолатда ўзингни йўқотиб қўймаслигинг сенинг даражангни билдиради. Бундан ташқари, биз бир қатор ёш футболчиларга имконият бердик. Айниқса, иккинчи бўлим якунида.

«Пахтакор» бош мураббийи сифатида ушбу натижадан қониқишга ҳаққим йўқ. Аммо охирги пайтлардаги сафарлар ва умумий ҳолатдан келиб чиқсам, дурангдан қониқдим.

Аъзамовнинг ҳакамга эътироз билдиргани сабабли уч ўйинга четлатилгани ҳайрон қоларли. Бошқа бир жамоа дарвозабони жароҳатланган футболчини майдондан олиб чиқаётган мухлисни тепмоқда, менинг ёрдамчимга зарба беришга ҳаракат қилмоқда ва унга фақат молиявий жарима қўлланилди. Пулини тўлаб, уриб, тепиб ташлаш мумкиндек худди. Қўмитанинг ўзи бизга шундай хабар йўлламоқда ўша қарори билан. Кимдир эса эътирози учун уч ўйинга четлатилмоқда.

Киритилди: 07.05.2022 23:36. Ўқилди: 1315 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ