Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Насаф» 9 киши қолган «Ас-Садд»ни мағлуб эта олмади

ОЧЛ. «Насаф» 9 киши қолган «Ас-Садд»ни мағлуб эта олмади

Осиё Чемпионлар лигаси «Е» гуруҳи 1-тур учрашувлари доирасидаги «Ас-Садд» – «Насаф» ўртасидаги баҳс якунланди. Қизиқарли кечган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади.


Учрашувнинг дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида ўтди. 4-дақиқага келиб, вакилларимиз ўйиндаги илк стандарт вазиятни қўлга киритишди. Дилшод Саитовнинг бурчак узатиб берган тўпини Семир Смайлагич рақиб дарвозаси томон йўллади. Аммо, унинг зарбаси бироз кучсиз чиқди.

11-дақиқада «аждарлар»нинг сербиялик футболчиси Смайлагич ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

15-дақиқадан сўнг ўйиндаги устунликни ўз қўлига олган қаршилик футболчилар кетма-кет хавфли вазиятлар яратишди. 17-дақиқада Саитовнинг ўнг қанот ошириб берган узатмасини яна ўша Семир рақиб дарвозаси томон йўналтирди. Смайлагичнинг зарбаси рақиб дарвозаси устуни ёнидан ўтиб кетди.

22-дақиқага келиб бироз жонланиб қолган «Ас-Садд» футболчилари ҳам Умиджон Эргашев қўриқлаётган дарвоза олдида жавфли вазиятларни яратишди. Бағдод Бунейжа ҳимоячиларимизни хато қилишга мажбур қилди ва дарвозамиз томон зарба йўллади. Аммо, жазоирлик футболчининг зарбасига ҳимоячилар тўсқинлик қилди.

27-дақиқада бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Шаҳзод Акрамовга нисбатан қўпол ўйнаган Абдулкарим Ҳассан қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Рақиб жарима майдончаси яқинидаги стандарт вазиятдан Марко Станоевич фойдалана олмади. Унинг пастлатиб йўллаган зарбасини Мишаал Баршам осонлик билан ушлаб олди.

30-дақиқага келиб вакилларимиз ўйиндаги ҳисобни очишди. Шароф Муҳитдиновнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Педро Корреа ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Бир киши кўп ўйнаётган вакилларимиз ҳужумкорликни пасайтиришмади. 35-дақиқада марказидан рейд уюштирган Ойбек Бозоров рақиб жарима майдончасига кириб бориб, тўпни Акмал Мозговойга узатди. Футболчимиз рақиб дарвозасига зарба берди, аммо қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

Биринчи тайм охиригача қатарлик футболчилар бир қанча хафвли ҳужумлар уюштирди. Баъзида ҳимоячилар, баъзида эса даровзабон Умиджон Эргашев зарбаларни қайтарди.
Шу тариқа биринчи таймда бошқа гол кўрмадик ва вакилларимиз 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан танаффусга йўл олди.

Иккинчи тайм рақиб устунлигида бошланди ва бу ўйинда ҳам ўз аксини кўрсатди. 55-дақиқада қатарликлар бурчак тўпидан сўнг ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи Буалим Хуҳи.

63-дақиқада рақиб жамоаси 9 киши бўлиб қолди. 59-дақиқасида дастлабки огоҳлантирилган Педро Корейра бир неча дақиқадан сўнг қарши ҳужумга чиқиб бораётган Ойбек Бозоровни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун иккинчи сариқ карточкани олди ва майдондан четлатилди.

Икки киши кам бўлиб ўйнаётган «Ас-Садд» ҳимоявийроқ ўйин кўрсатишни бошлади. Рақиблар асосан қарши ҳужумда ўз омадларини синаб кўришди.

78-дақиқада ўнг қанотдан ҳужум уюштирган «Насаф» футболчилари яна бир хавфли ҳужум уюштирди. Аммо Иван Соловёв йўллаган зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

82-дақиқада Қатар клуби вакиллари ўз жарима майдончаси яқинида Дилшод Саитовга нисбатан қоида бузди. Аммо вакилларимиз стандарт вазиятдан фойдалана олмади.

84-дақиқада чап қанотдан рейд уюштирган Ойбек Бозоров дарвоза томон зарба йўллади. Аммо рақиб посбони Мишаал Биршам тўпни осонлик билан ушлаб олди.

86-дақиқада ўнг қанотдан Иван Соловёв тўпни Норжаевга узатиб берди. Аммо Ҳусайннинг зарбаси бироз кучсиз чиқди.

88-дақиқада Марко Станоевичнинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда хавфли чиқди. Аммо тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.

Тайм охири тўлиқ вакилларимиз устунлигида ўтди. Аммо «Насаф» футболчилари яратилган имкониятлардан фойдалана олмади ва ўйин 1:1 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.

«Ас-Садд» – «Насаф» - 1:1

Гол: Педро Корреа – 31 (а.г), Буалим Хуҳи – 55

«Ас-Садд»: 22.Мишаал Баршам, 2.Педро Корреа, 3.Абдулкарим Ҳассан, 5.Жунг Ву Юнг, 8.Али Асад, 16.Буалим Хуҳи, 15.Акром Афиф (Салим Ал Ҳажри, 80), 17.Гильерме Торрес, 19. Санти Касорла, 10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 11.Бағдод Бунейжа

Захира: 1.Саад Ал Шиб, 6.Тариқ Салмон, 31.Юсуф Абдуллоҳ, 70.Хидир Муҳаммад, 4.Аҳмад Сайёр, 7.Муҳаммад Ваад Албаяти, 12.Родриго Табата, 20.Салим Ал Ҳажри, 9.Юсуф Абдурисаг, 13.Абдулла Алязиди.

«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев, 92. Умарбек Эшмуродов, 8.Дилшод Саитов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 7. Шароф Муҳитдинов (Абдураҳимов, 67), 2.Алибек Давронов (Соловёв, 74), 20.Шаҳзод Акрамов (Суҳроб Нуруллоев, 45), 88.Марко Станоевич, 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров, 99.Семир Смайлагич (Норчаев, 54).

Захира: 13.Азамат Сойибов, 35.Абдувоҳид Неъматов, 23.Сардор Саъдуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 27.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Иван Соловёв, 10.Ҳусайн Норчаев, 70.Аслиддин Турсунпўлатов

Огоҳлантириш: Семир Смайлагич (11), Нуруллоев (50), Педро Корреа (59).

Четлатиш: Абдулкарим Ҳассан (27), Педро Корреа (иккинчи сариқ карточка, 63)

Киритилди: 09.04.2022 00:15. Ўқилди: 6732 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ