Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон кубоги. Финал. «Насаф» бир киши кам бўлиб ўйнаб, «Пахтакор»ни мағлуб этди

Ўзбекистон кубоги. Финал. «Насаф» бир киши кам бўлиб ўйнаб, «Пахтакор»ни мағлуб этди

Ўзбекистон кубогининг 2021 йилги финали анча қизиқарли кечди. Унда ҳакамларнинг баҳсли қарорлари, майдондан четлатилиш, бир киши кам бўлиб ўйнаган жамоанинг иродали ғалабасига гувоҳ бўлдик.

Баҳсли қарор №1
"Насаф" финални анча шиддатли бошлаб, ғалабага бўлган иштиёқи юқори эканини намойиш эта бошлади. Аммо учрашувнинг 34-дақиқасида ҳакам VAR ёрдамида баҳсли қарор чиқарди. Ойбек Бозоров ўз олдида Алижоновни алдаб ўтиш чоғида тўпни тўхтатди, шунда бутсасининг учи ўша жойга оёғини узатган Ҳожиакбарнинг оёғига тегиб кетди. Рефери Рисқуллаев видеотакрорни томоша қилгач, "Насаф"нинг етакчи футболчисини майдондан четлатди.

Гол.
Орадан кўп ўтмасдан "Пахтакор" чиройли комбинация ташкил қилди. Сайфиевнинг жарима майдонига кириб ортга берган узатмасини Ҳамробеков 14 метрлардан дарвозасига жойлаб қўйди. Одилжон бу голни нишонламади.

Жавоб голи
"Пахтакор"нинг голидан 4 дақиқа ўтиб "Насаф" ҳисобни тенглаштирди. Чап қанотдан Насруллаев етказган тўпни Абдураҳимов Азмиддиновдан ўғирлаб кетди ва яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Баҳсли қарор №2
Биринчи тайм якунланишига яқин Ҳамробеков майдондан четлатилиши мумкин эди. У ортдан келаётган қаршиликлар футболчисининг юзига қўли билан урди. Рисқуллаев вазиятни кўриб чиқиб, сариқ карточка билан чекланди.

Иродали "Насаф"
Иккинчи бўлимда қашқадарёликлар эҳтиёткор ўйин намойиш эта бошлашди, аммо вазиятлардан ўта унумли фойдаланишди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида қаршиликлар бурчак зарбаси ишлашди. Бурчакдан етказилган узатмани Ғолиб Ғайбуллаев бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Рўзиқул Бердиев жамоаси ўйиннинг қолган дақиқаларида яхши ҳимояланди ва ғалабани ушлаб қолди. Шу тариқа, "Насаф" ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиб, Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон кубоги. Финал
"Пахтакор" – "Насаф" – 1:2 (1:1,0:1)
Голлар: 28 - Хамробеков (1:0), 38 - Абдураҳимов (1:1), 75 - Ғайбуллаев (1:2).
"Пахтакор" - Суюнов, Алижонов, Сайфиев, Хамробеков, Азмиддинов (Чобанов), Эркинов, Файзуллаев (Матич), Исмоилов, Собирхўжаев (Измаилов), Темиров (Холматов), Ҳамдамов (Турғунбоев).
"Насаф" – Эргашев, Абдураҳимов (Акрамов), Бозоров, Эшмуродов, Ғайбуллаев, Мозговой, Насруллаев,  Норчаев (Комилов), Нуруллоев (Давронов), Саитов, Турдиалиев (Раҳматов).
Қизил карточка: 34 - Ойбек Бозоров (Насаф)

Манба: stadion.uz

Киритилди: 04.12.2021 18:12. Ўқилди: 5780 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ