Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тур якунлари: 106 кундан сўнг қайтган “Локомотив“, мухлислари билан ўйнаган “Навбаҳор“, энди фақат “АГМК“ қолди

Тур якунлари: 106 кундан сўнг қайтган “Локомотив“, мухлислари билан ўйнаган “Навбаҳор“, энди фақат “АГМК“ қолди

Ҳафтанинг ўртасида, 1-2 июль кунлари, Ўзбекистон Суперлигаси 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Томошабинлар чоршанба кунги барча ўйинлардан, Тошкент ва Водийдан амалга оширилган жонли транслациялар орқали баҳраманд бўлишди. Дастлаб, “Локомотив“ ўз майдонида чемпионат аутсайдерларидан бири, “Қизилқум“ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба эришди. Авазбек Ўлмасалиев ва Кирилл Погребнияклар биттадан голни расмийлаштиришган бўлишса, асосий таркибга қайтган Диёр Туропов ҳам таблога ўз номини ёздириб қўйган ҳолда “темирйўлчиларга“ Суперлигадаги расмий баҳсларда 106 кундан сўнг яна ғалаба келтирди. Навоийликлар эса рақибларга очко улашишда давом этишди. Тажмурод Агамуродов шогирдлари, 7 ўйиндан 6 тасида мағлубият, 1 тасида дуранг қайд этиб, 1 очко билан энг сўнгги ўринни банд этишган.

Андижон шаҳрида Тошкентнинг бошқа бир жамоаси “Бунёдкор“ “Андижонга“қарши меҳмонда тўп сурди. Ушбу баҳс нурсиз дурранг билан якунлангандан сўнг, тошкентликлар турнир жадвалида пастлади, мезбонлар эса бир очко олишга мувофақ бўлишди.

Куннинг сўнгги баҳси Қўқонда бўлиб ўтди. Водийга сафар қилган “Машъал“ мезбонларга имкониятни бой берди. “Қўқон-1912“жамоси эса, Мурод Холмуҳаммедовнинг дубли эвазига ушбу баҳсда зафар қучди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари, шу пайтгача 15 очко жамғариб, 2 ўриндаги “АГМК“ни таъқиб этишда давом этди.

Пайшанба, куни бирваракайига 4 та ўйин старт олди. Дастлаб, “Бухоро“ Муборакда мезбон сифатида “Металлург“ни қабул қилиб, навбатдаги мағлубиятни қайд этди. Бекободликлар сафида Аббос Отахонов ва Станислав Андреевнинг голлари ҳамда ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Шаҳзод Убайдуллаевнинг дублига, мезбонлардан Сухроб Неъматов бир марота жавоб қайтара олди. Умумий ҳисоб 1:4. Шу тариқа Андрей Шипилов жамоаси 13 очко жамғарган ҳолда, етакчи ўринлар учун курашни давом эттиради.

Жиззахнинг “Сўғдиёна“ жамаоси Наманганда меҳмон бўлди ва рестартдан сўнгги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Анча қизғин ва шиддатли кечган баҳсда жамоалар кўплаб хавфли вазиятлар яратишди. Бош мураббий Андрей Канчелискис гарчи майдоннинг ҳолатидан бироз қониқмаган бўлсада, ўз имкониятларидан унумли фойдалана олган мезбонлар, Руслан Болов ва Иван Соловёвларнинг голлари эвазига ғалаба қозонишди 2:0. Айтиш мумкинки, натижалари яхшиланаётган Наманган жамоаси, тобора ўз ўйинини топиб бормоқда. Қизиғи, бутун ўйин мобайнида Наманганлик ишқибозлар ўз суюклиларини, ўйингоҳ ташқарисидан бўлсада, қўллаб-қувватлаб туришди. Учрашув сўнггида футболчилар ва мухлислар, ғалабани анъанавий тарзда нишонлашди.

Турнинг марказий учрашуви Олмалиқда, “АГМК“ ҳамда “Насаф“ жамоалари ўртасида кечди. Ўйиннинг аҳамияти, бу икки жамоа чемпионат аввалидан буён, ҳали мағлубиятга учрамаган ва етакчи поғоналар учун жиддий кураш олиб бораётган клублар эди. Санжар Турсуновнинг пенальтидан киритган голи эвазига баҳсда биринчи бўлиб ҳисобни очган олмалиқликлар якунда ҳам ғалабани расмийлаштиришди. Ўйинда Марко Станоевич ҳисобни тенглаштирган бўлса, кейинчалик Эркин Байдуллаев яна биттага оширди. Якунда ҳисоб 2:1. Бу орқали Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа мағлубиятсиз юришини давом эттирган ҳолда, 17 очко билан ўз ўрнини мустаҳкамлади.

7 тур баҳсларига Тошкентда, чемпионат пешқадами “Пахтакор“ ҳамда қуйи поғоналарда бораётган “Сурхон“ жамоалари ўртасидаги учрашув якун ясади. Ўйинда дастлаб, Александр Касяннинг голи эвазига термизликлар ҳисобни очишган бўлса, мезбонлар бу голга жавобан Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозага 3 та тўп киритишди, 3:1. Дастлаб, Достонбек Ҳамдамов, ҳисобни тенглаштирган бўлса, Сардор Собирхўжаев тошкентликларни олдинга олиб чиқди, Драган Черан эса фарқни яна биттага оширган ҳолда, 7 та гол билан тўпурарлар пойгасида мутлоқ пешқадамликни давом эттирди.

Дадажон ФОЗИЛЖОНОВ тайёрлади

Манба: www.stadion.uz

Киритилди: 03.07.2020 09:27. Ўқилди: 6669 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

ФАЗА3-Кубок тестовый

Финал
05.09.2026
19:00 Пахтакор
2:1
Насаф

ФАЗА3-Лига тестовая

№ Жамоа Ў О
1 Пахтакор 1 3
2 Насаф 1 0

Сўнгги учрашув

05.09.2026. ФАЗА3-Кубок тестовый. Финал.
19:00
Пахтакор
2-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ