Бунёдкор

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тимур Кападзе: «Совғадан фойдалана олмадик»

Тимур Кападзе: «Совғадан фойдалана олмадик»

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Олимпик» (1:1) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдирди.

«Ўйин кутилмаган тарзда ўтди. Албатта, яхши тайёргарлик кўргандик. «Бунёдкор» учун ҳар бир ўйин финалга тенг, очко зарур. Қайсидир маънода, қизил карточкалар ўйин фонини ўзгартирди дея оламан. Ғалаба қозониш учун имкониятимиз яхши эди. «Бунёдкор» деярли бир ярим тайм ҳимояланди. Дарвозабони ҳам муносиб ўйин кўрсатди. Биз совғадан фойдалана олмадик. Бундай ўйинлар ҳам бўлади. «Бунёдкор» жамоасига омад тилайман. Уларда ҳам вазият яхши эмас. Йўқ жойдан қизил карточка олишди. Бу ўйиндан тўғри хулоса чиқарамиз. Қаердадир тажриба, маҳорат етишмади», — дейди Кападзе.

— «Олимпик» биринчи бўлимда суст ўйин кўрсатди, агрессивлик, тезлик қўшгани йўқ. «Бунёдкор» ҳам юқори темпга ўтмади. Жамоангиз бундан фойдаланиб юқори прессингда ўйнашига нима етишмади? Узун паслар эса фойда келтиргани йўқ...

— Қўшилмаган бўлардим. Ўйинни яхши бошламаганимиз аниқ, киришишга қийналдик. 11 киши бўлиб охиригача ҳаракат қилганида бошқача хулоса чиқариш мумкин эди. Қизил карточкадан сўнг устунлик жамоамизга ўтди. Шошилмасдан имкониятимизни кутишимиз керак эди. Айрим жойларда пас орқали, яна бошқа вазиятда узун узатмалар билан зич ҳимояни очишга интилишди.

— Иккинчи бўлимда ҳужумчилардаги етишмаган совуққонликни қандай изоҳлайсиз? Отабек Жўрақўзиевда пасайиш бўляпти, қолганларда-чи?

— Отабек ўйинга яхши қўшилди. Гол ҳам урдик, имкониятлар яратдик. Индивидуал маҳорати бор. «Бунёдкор» жамоаси ҳимоячиси, дарвозабони яхши қаршилик кўрсатди. Қолган жамоаларни кўрсангиз ҳам тажрибали ҳимоячилар имкониятлардан фойдалана олмаяпти. Омадсизлик, босим тўсқинлик қилаётгандир. Ҳужумчи вазиятдан фойдалана олмаса ўзига ҳам, жамоага ҳам зарар.

— Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қачон йиғинга киришади?

— Июль ойининг тахминан 3-4 санасида йиғинни бошлаймиз. Кейин эса 10-11 санада сафарга кетамиз.

Манба: fcolympic.uz

Киритилди: 22.06.2024 10:30. Ўқилди: 3284 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

08.08.2026. Суперлига. 16-тур.
19:30
Бунёдкор
2-3
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ