Бунёдкор

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Илёс Зейтуллаев: «Кўпроғига лойиқ эдик»

Илёс Зейтуллаев: «Кўпроғига лойиқ эдик»

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Металлург" – "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Металлург"га қарши ўйин жуда муҳим эканлигини барчамиз яхши билар эдик. Илк 10-15 дақиқа давомида биз рақибни ўргандик. Кейин эса, кўплаб имкониятларга эга бўлдик, аммо бундан фойдалана олмадик. Биз бугун кўпроғига лойиқ эдик, деб айта оламан. Шунга қарамай, рақобатчимиз билан баҳсда меҳмонда бир очко ишлашни уддаладик. Йигитлар жанг қилишди. Бу футбол.

Агар биз яратган имкониятлардан келиб чиқсак, кўнгилда бироз ҳижиллик бор. Менимча, 3 очко ишлаб олишимиз мумкин эди. Шунга қарамай, доимо элитада қолиш учун жанг қиладиган Бекобод клуби билан ўйнаганимизни ҳам унутмаслик лозим. Уларга қарши осон бўлмайди. Ўйлашимча, жуда оғир майдонда муносиб футбол намойиш этдик. Ҳозир, тезроқ тикланиб, бор эътиборимизни қолган ўйинларга қаратишимиз керак.

Иккинчи бўлимда хатолар бўлди, аммо рақиб бизни бу учун жазоламаганидан хурсандман. Кейинги учрашувларда, айнан шу омилга суянган ҳолда футбол қуришга ҳаракат қиламиз. Сабаби, сен гол ўтказиб юбормасанг, камида мағлубиятга учрамайсан. Ҳужумда кўпроқ дарвозага зарба йўллашимиз керак. Биз имкониятлар яратяпмиз, аммо якун бўлгани йўқ. Бу борада ишлашда давом этамиз",  деди Зейтуллаев.

Манба: pfl.uz

Киритилди: 15.06.2024 03:08. Ўқилди: 1027 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

08.08.2026. Суперлига. 16-тур.
19:30
Бунёдкор
2-3
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ