Бунёдкор

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Ўйин «Бунёдкор»нинг режаси асосида ўтди»

Рўзиқул Бердиев: «Ўйин «Бунёдкор»нинг режаси асосида ўтди»

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Насаф" – "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Кўп ҳужум қилдик, аммо ҳисобни очолмадик. Вазиятлар ҳақида гапирмайман. Биз рақибнинг режасини буза олмадик. Қолаверса, "Бунёдкор" дарвозабонини алоҳида таъкидлаган бўлардим. У бугунги баҳснинг қаҳрамонига айланди.

Футболчиларга кўпроқ зарба йўллаб, стандарт вазиятлардан фойдаланишлари кераклигини таъкидлаган эдим. Рақиб темпни тушириб, ҳимояга эътибор қаратиб, имкони бўлса қарши ҳужумларга ўтишни режа қилган эди. Ўйин уларнинг режаси асосида кечди. Йигитлар курашишди, ғалабага интилишди, аммо бу футбол.

Да Силва омадсиз трансфер эмас, у билан боғлиқ муаммо йўқ. Натижа бўлмаганида барча жамоадагиларни айблаш мумкин. У бизнинг футболга кўникиши учун вақт керак.  Викторга бўш ҳудудлар очиб бериш лозим. Рақиб зич ҳимояланганда, исталган футболчига қийин бўлади. Майдонда ким яхшироқ бўлса, ўша ҳаракат қилмоқда. Ўйлашимча, битта футболчига эътибор қаратиш нотўғри.

ОКМК билан очиқ футбол бўлган эди. Шу сабабли голлар кўп бўлган, ҳисоб эса йирик кўриниш олган эди. Бугун эса рақиб тўлиқ ҳимояланди. "Бунёдкор" бир киши кам бўлиб қолганида 8-1 схемасида ҳаракат қилди. Бундай ҳолатларда биз баъзан шошиляпмиз, баъзида эса вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Бугун ҳам шошилганимиз учун узатмаларда хатоликлар кўп бўлди.

Давронов ҳамда Абдураҳматовнинг йўқлиги қийинчилик туғдирмоқда. Бугун Голбанга имконият берган эдик, жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмагани сабабли уни яна захирага олишга мажбур бўлдик. Алибек ОКМК билан учрашувда кичик жароҳат олган эди ва шу сабабли унга дам олиш имконини берган эдик. Зафармурод кеча машғулотларда қатнашди. Бугун эса белидаги оғриқ сабабли қайдномага киритилмади. Биз унинг хизматларидан фойдаланишни режалаштирган эдик", — деди Бердиев.

Манба: daryo.uz

Киритилди: 13.05.2024 22:54. Ўқилди: 1926 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

08.08.2026. Суперлига. 16-тур.
19:30
Бунёдкор
2-3
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ