Бунёдкор

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Самвел Бабаян: «Бунёдкор»га «респект!»

Самвел Бабаян: «Бунёдкор»га «респект!»

Суперлига 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Навбаҳор” (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Самвел Бабаян ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.

- Дастлабки уч турни ўтказдик ва рўй бериши мумкин бўлган барча омадсиз ҳодисалар шу учта ўйинда рўй берди. Кутилмаган голлар ўтказдик. Футболчи боши билан зарба берди ва тўп ноёб траектория орқали дарвозамиздан жой олди. Ҳа, майли. Мавсум энди бошланди ва ҳали олдинда ўйинлар кўп. Сабрли бўлишимиз керак. Ўйин сифати, хоҳиш, мотивация ҳаммаси жойида, аммо кутилмаган ҳодисалар рўй бермоқда. Хавфли вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз ва йўқ жойдан гол ўтказиб юбормоқдамиз. Олдинда кичик танаффус бор ва танаффус жараёнида барчасини таҳлил қилиб чиқамиз. Ўйин ҳақида гапиргим келмаяпти. “Бунёдкор”ни ҳурмат қиламан, бироқ бундай даражадаги жамоаларни мағлуб этишимиз керак.

“Бунёдкор”да ўзгаришлар рўй берди. Бугунги учрашувда улар тўлиқ янги таркиб билан майдонга тушишди. Аввалги икки учрашувда ҳам “қалдирғочлар” ёмон ўйнашмади, аммо ҳимоядаги хатолар сабабли жамоа кўп гол ўтказиб юбораётган эди. Бугун эса умуман бошқа футболчилар майдонга тушди. Янги футболчилар эса бизга нотаниш. Биринчи бўлимда кўпроқ босим қилишимиз керак эди, сабаби рақибимиз таркибидаги футболчилар ёш. Танаффусдан сўнг, босимни кучайтирдик ва иккита гол урдик. Биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. “Бунёдкор”нинг мисоли, маҳаллий мутахассисларга ишонишда давом этишимиз кераклигини кўрсатиб берди. Янги мураббий жамоани бугунги учрашувга яхши тайёрлаганини кўрдингиз. “Бунёдкор” ўз академияси билан машҳур. Бугун майдонга тушган ёш футболчилар буни исботлашди. “Бунёдкор”га “респект”!

Манба: fcbunyodkor.com

Киритилди: 17.03.2024 23:12. Ўқилди: 2110 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

08.08.2026. Суперлига. 16-тур.
19:30
Бунёдкор
2-3
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ