Бунёдкор

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Англиялик меҳмонлар “Бунёдкор”га ташриф буюрди

Англиялик меҳмонлар “Бунёдкор”га ташриф буюрди

Англиянинг  “Brooke House College” футбол академияси делегацияси “Бунёдкор” футбол клубига ташриф буюрди.

Эртага Тошкент давлат транспорт университетида “Brooke House College” футбол академиясининг расмий очилиш маросими ўтказилади. Бугун инглиз академиясининг техник директори Мики Адамс бошчилигидаги делегация “Бунёдкор” футбол клубига ташриф буюриб, директор Улуғбек Мирзаев билан учрашди. Ҳар иккала раҳбарнинг ўзаро самимий суҳбати давомида томонлар ўзлари ҳақида батафсил гапириб беришди. Шунингдек, академияларнинг фаолияти, иш услуби ва тартиби тўғрисида фикр алмашишди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, Мики Адамс Англия терма жамоасида 4 та учрашувда майдонга тушган бўлса, Премьер лигада 400 дан ортиқ беллашувда ҳаракат қилган. 800 дан ортиқ ўйинда турли жамоаларни мураббий сифатида майдонга бошлаб тушган. Хусусан, кўпчилигимизга маълум, “Лестер”, “Фулхэм”, “Шеффилд Юнайтед” сингари жамоаларда мураббий сифатида фаолият юритган.

Меҳмонлар ташриф давомида “Бунёдкор” стадиони ва музейи билан ҳам яқиндан танишди. “Бунёдкор” футбол клуби директори Улуғбек Мирзаев академиянинг юртимиздаги фаолиятига омад тилар экан, мазкур ҳамкорликдан кейин яқин келажакда ўзбекистонлик футболчилар Буюк Британияга кўчиб ўтишига тилакдош бўлди. Ёдингизда бўлса, миллионлар ўйинига илк қадамларни Тошкентда қўйган Питер Одемвингие ўз вақтида Англиянинг “Вест Бромвич”, “Кардифф Сити”, “Сток Сити”, “Бристоль Сити” ва “Ротерем Юнайтед” жамоаларида тўп сурган. Албатта ушбу ҳамкорлик Англияда Ўзбекистон фуқароси бўлган ўйинчиларнинг кўпайишига хизмат қилади, деди “Бунёдкор” футбол клуби директори. Ўз навбатида Мики Адамс Ўзбекистон иқтидорларга бой мамлакат дея юртимиз футболи ҳақида илиқ фикрларни билдирар экан, асосий мақсадимиз бу ердаги иқтидорларни Англияга олиб кетиш, дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Манба: fcbunyodkor.com

Киритилди: 04.06.2021 22:50. Ўқилди: 2146 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 16 39
2 Пахтакор 16 35
3 ОКМК 16 28
4 Навбаҳор 16 28
5 Бухоро 16 27
6 Локомотив 16 25
7 Насаф 16 25
8 Андижон 16 21
9 Динамо 16 21
10 Бунёдкор 16 19
11 Хоразм 16 19
12 Сўғдиёна 16 18
13 Сурхон 16 18
14 Қизилқум 16 17
15 Қўқон-1912 16 12
16 Машъал 16 4

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Бухоро 3 6
2 Локомотив 3 6
3 Бунёдкор 3 6
4 Наманган ФА 3 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

08.08.2026. Суперлига. 16-тур.
19:30
Бунёдкор
2-3
ОКМК

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ