Барселона

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Моуриньо шокда». Родрининг «Реал»га ўтмай қолган трансфери тафсилотлари маълум бўлди

«Моуриньо шокда». Родрининг «Реал»га ўтмай қолган трансфери тафсилотлари маълум бўлди

Журналист Серхио Валентин Родрининг «Манчестер Сити»дан «Реал»га ўтмай қолган трансфери сабаблари ҳақида фикр билдирди.

«“Реал” — бу улкан океан лайнери, аммо унинг бошқарувида жиддий ёриқлар пайдо бўлган. Трансфер деярли якунланганди: Родри ўтишга 100 фоиз рози бўлган ва «Манчестер Сити» билан ҳам деярли барча шартлар келишилган эди.

Шундан сўнг жараёнга «Реал» бош скаути Хуни Калафат аралашиб, Флорентино Пересга трансфер нархини пасайтириш мумкинлигини айтди. Перес унинг фикрига қулоқ солди ва музокаралар вақтинча тўхтатилди.

Родрига «Реал» «Манчестер Сити» билан музокараларда нархни туширишга ҳаракат қилиши айтилди. Бироқ инглиз клуби бунга рад жавобини берди. Шундан кейин «Манчестер Сити» Родрини бошқа клубларга ҳам таклиф қила бошлади.

Родри эса фақат «Реал»га ўтишни хоҳлаётганини билдирди. Аммо Флорентино Перес ўз позициясидан чекинмади: ё нарх туширилади, ёки трансфер бўлмайди.

Оқибатда Родри кутишдан чарчади. Жорже Мендеш бу воқеа ҳақида Жозе Моуриньога айтиб берди ва у бу ҳолатдан қаттиқ ҳайратда қолди.

Тўрт кун аввал эса жараёнга Деку аралашиб, Родри билан суҳбатлашди. Шунингдек, Ханс-Дитер Флик ҳамда ҳозирда «Барселона»да тўп сураётган Испания терма жамоасидаги бир нечта шериклари ҳам футболчи билан мулоқот қилди.

Натижада «Манчестер Сити» Родри учун яна бир жиддий даъвогар — «Барселона»ни пайдо қилди ва футболчининг ўзи ҳам бу вариантга қизиқиб қолди.

Энди эса аввал келишувни арзонлаштиришга уринган «Реал» Родри учун кўпроқ маблағ тўлашига тўғри келиши мумкин. Чунки мадридликларда жиддий рақобатчи пайдо бўлди. Илгари Родри тўлиқ «Реал» томонида эди, энди эса клуб нафақат юқорироқ нарх таклиф қилиши, балки футболчини яна бир бор ўз сафига ўтишга кўндиришига ҳам тўғри келади.

Эслатиб ўтаман, Родри бўйича «Реал» позицияси ўзгарганини биринчи бўлиб мен хабар қилганман. Ҳозир ҳам айтаманки, клубда режалаштириш, музокаралар олиб бориш ва трансфер сиёсати масалаларида анчадан буён жиддий муаммолар бор.

Моуриньо қаттиқ шок ва ҳайратда. У марказий ярим ҳимоячини жуда ҳам хоҳлаяпти», — деб ёзди Валентин X ижтимоий тармоғида.

Аввалроқ Родри «Барселона»га ўтишга розилик бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манба: championat.com

Киритилди: 07.08.2026 09:09. Ўқилди: 4517 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.05.2026. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Валенсия
3-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ