Барселона

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ламин Ямал ва Лионель Месси сурати ортидаги қизиқ воқеа

Ламин Ямал ва Лионель Месси сурати ортидаги қизиқ воқеа

Кўпчиликда бир савол туғилган эди: оддий ишчи оиласида туғилган, футбол оламида ҳеч қандай алоқаси бўлмаган беш ойлик Ламин Ямал қандай қилиб Лионель Месси иштирок этган фотосессияга тушиб қолган?

Жавоб жуда оддий — бу мутлақо тасодиф эди.

2007 йил охирида Испаниянинг Sport нашри ва UNICEF ҳамкорликда «Барселона» футболчилари ҳамда чақалоқлар иштирокида хайрия тақвимини тайёрлашга киришади. Ямалнинг ота-онаси уни танлов учун рўйхатдан ўтказади ва Ламин тасодифий танлаб олинган болалар қаторига киради.

Ўша пайтда 20 ёш бўлган Лионель Месси ҳам мазкур фотосессияда иштирок этади.

Суратга олиш ишлари «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Фотосуратчи Жоан Монфорт Мессининг кичик Ламинни меҳр билан қўлида ушлаб, уни чўмилтираётган лаҳзаларини кадрга муҳрлайди.

Ўша куни ҳеч ким бу чақалоқ йиллар ўтиб «Барселона» сафига қўшилиши, афсонавий 10-рақамли футболкани кийиши ва жаҳон футболининг энг ёрқин юлдузларидан бирига айланишини тасаввур ҳам қилмаган.

Бу фотосуратлар узоқ йиллар давомида деярли эътибордан четда қолди. Фақат Ламин Ямалнинг юлдузли фаолияти бошланганидан кейин улар яна кенг жамоатчилик эътиборига тушди.

Орадан қарийб йигирма йил ўтиб, ўша номсиз чақалоқ ва уни қўлида кўтариб турган ёш футболчи энди ЖЧ–2026 финалида Испания ва Аргентина терма жамоалари сардорларидан бири сифатида бир-бирига қарши майдонга тушиши мумкин.

Ҳеч қандай таниш-билиш ҳам, махсус алоқалар ҳам бўлмаган. Фақат оддий танлов, хайрия фотосессияси ва кейинчалик тақдирдек туюладиган ажойиб тасодиф.

Манба: stadion.uz

Киритилди: 18.07.2026 06:53. Ўқилди: 3838 марта.

← Клуб хабарлари

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

24.05.2026. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Валенсия
3-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ